«туризм вазирлари» тегли мақолалар


«Логистика биз учун заиф нуқта». Азиз Абдуҳакимов туризмни ривожлантириш ҳақида
19 май 2022, 20:06

«Логистика биз учун заиф нуқта». Азиз Абдуҳакимов туризмни ривожлантириш ҳақида

Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон яқин вақт ичида тез-тез бориб туриладиган мамлакатлардан бирига айланиши, бироқ, ҳозирда «транспорт логистикасидек заиф нуқтаси» борлигини таъкидлади. У шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар доирасида ички туризмни ривожлантириш учун «Ягона туристик бренд» яратиш кераклигини айтди. Бундан ташқари, ШҲТ мамлакатлари доирасида туристик компаниялар ва сайёҳларга кешбэк тақдим этиш таклифи илгари сурилди.

Азиз Абдуҳакимов ШҲТ туризм вазирларига доимий мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузишни таклиф қилди
19 май 2022, 11:22

Азиз Абдуҳакимов ШҲТ туризм вазирларига доимий мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузишни таклиф қилди

Азиз Абдуҳакимов ШҲТга аъзо мамлакатлар туризм вазирларига ўзаро ҳамкорликни жадаллаштириш мақсадида доимий мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузишни таклиф қилди. Гуруҳга туризм вазирлари ўринбосарлари раҳбарлик қилади ва давлатлар ўртасида энг оммабоп туристик йўналишлар харитасини тузиб чиқади, трансчегаравий сайёҳлик алмашинуви имкониятларини ўрганади. Қолаверса, вазир қўшма туристик йўналишларни яратиш, электрон тижорат маҳсулотлари ва хизматларини жорий қилиш зарурлигини таъкидлади.

Қўқон шаҳрини Туркий кенгашнинг «Туризм пойтахти» деб эълон қилиш таклиф этилди
24 июн 2021, 10:29

Қўқон шаҳрини Туркий кенгашнинг «Туризм пойтахти» деб эълон қилиш таклиф этилди

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши туризм вазирларининг VI йиғилишида еттита таклифни, жумладан, давлатлар ўртасида транспорт логистикани ривожлантириш, Маданий мерос объектларини асраш жамғармасини ташкил этишни таклиф қилди. Қолаверса, у Қўқон шаҳрини Туркий кенгашнинг «Туризм пойтахти» сифатида эълон қилиш таклифини билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг